Новости

Ahad Qayum "Ayol makri" nomli filьmini namoyish qiladi

Сана: Вчера, 21:58 4
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Bir nechta yangi filьmlar, seriallar suratga olib, xalqimizga taqdim qilayotgan serqirra ijodkor Ahad Qayumning yana bir kartinasi katta ekranlar yuzini ko‘rish arafasida. Uning navbatdagi filьmi "Ayol makri" deb nomlanadi. Kartinada bir qator xalqimiz sevgan aktyor va aktrisalar bilan birga yangi chehralarni ham ko‘rishingiz mumkin. Kinokartinada Ahad Qayum, Feruza Normatova, Feruza Mustaeva, Mehribon Rahmatov, Mashxura Zulfiqorova, Zarnigor Usmonova va boshqalar qatnashishgan. O‘ylaymizki, ushbu filьm tomoshabinlarga manzur keladi. Ijodiy guruhga omad tilagan holda premьerani kutib qolamiz.

Abduvali Rajabovdan tez kunda yangi qo‘shiq

Сана: Вчера, 21:46 3
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Xushovoz xonanda Abduvali Rajabov shu kunlarda muxlislarini xushnud etish niyatida yangi g‘oyalar, shuningdek, bir nechta yangi loyihalar ustida ish olib bormoqda. Ana shunday loyihalardan biri yaqin kunlari premьerasi kutilayotgan navbatdagi qo‘shiq namoyishidir. Xonandaning hozircha nomi sir tutilayotgan musiqiy asari deyarli tayyor. Katta umidlar bilan yozilgan qo‘shiq tinglovchilarni befarq qoldirmasligi shubhasiz. Abduvali Rajabov mazkur ijod mahsulini bastakor Jamshid Shodiev va musiqiy bezakchi Jamshid Gaffaroq bilan hamkorlikda yaratmoqda. Demak, premьera yaqin. Kutamiz va xonandaga omad tilab qolamiz.

Тўлқин Жабборовдан ваъда қилинган клип

Сана: 22-06-2019, 23:32 11
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
збекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов яқиндагина янги "Шеваларингдан" номли мусиқий асари учун видеоклип тасвирга олдирган эди. Кайфиятни кўтарадиган, ҳазиломуз тарзда яратилган клип ваъдага мувофиқ ҳавола қилинди. Нозим Толипов билан ҳамкорликда суратга туширилган видеоклип трек ва сюжетни ўз ичига олган. Унда бош ролларни хонанда билан бирга истеъдодли актрисалар ижро қилишган.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, cўзи Адолат Полвонова қаламига мансуб. Бастакор Руслан Мавлонов. Ушбу қўшиқ ва клип мавсумнинг ёрқин ижод намуналаридан бирига айланиши ва халқимизга манзур келиши кутилмоқда.

Ойбек ва Нигорадан узоқ кутилган премьера

Сана: 22-06-2019, 23:29 8
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Серқирра ижодкорлар Ойбек ҳамда Нигора ниҳоят мухлисларини янги ижод маҳсули билан қувонтиришди. Улар халқимизни бир вақтнинг ўзида икки карра хушнуд этиш ниятида ҳам қўшиқ ҳам клипни бир кунда намойиш қилишни лозим топишди. "Ҳай ҳай" номли мазкур ижод маҳсули илк куннинг ўзидаёқ ижобий фикрлар билан қарши олиниб, ўз тингловчиларини топишга ҳам улгурди. Тарона Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси, Тимур Раҳманов аранжировкаси билан ёзилган. Клип режиссёри эса Дилмурод Каримов. Тасвирчи Муслимбек Ризо. Унда бош ролни Ойбек ҳамда Нигора ижро қилган.

“Open Air. Sahro simfoniyasi” номли катта мусиқий лойиҳа ўтказилмоқда

Сана: 22-06-2019, 23:27 6
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Ўзбекистон халқ артисти Исмоил Жалилов бадиий раҳбарлигидаги Ўзбекистон миллий симфоник оркестри иштирокида юртимизнинг бешта шаҳрида – “SAHRO SIMFONIYASI” номли катта мусиқий лойиҳа ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 18-27 июнь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусиқий дастур 18 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган И.В.Савицкий давлат санъат музейи ёнидаги марказий майдонда бошланди. Концерт дастурлари 20 июнь куни Хива, 23 июнь куни Термиз, 25 июнь куни Қарши ва 27 июнда Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий ва санъат майдонларида давомланади.

Фаррух Комиловдан янги қўшиқ премьераси

Сана: 22-06-2019, 01:38 11
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Истеъдодли хонанда Фаррух Комилов мухлислари эътиборига янги қўшиғини тақдим қилди. "Айро" деб номланган ушбу композиция илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Хонанданинг мухлислари эса ушбу тарона тақдимотидан хушнуд бўлишди. Фаррух Комилов халқимиз орасида оммалашиши кутилаётган мазкур ижод намунасини Шаҳбоз Носиржонов ҳамда Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратган. Қўшиқ хонанда ва унинг ижодий жамоаси кутган натижани беради ва тингловчилар қалбидан муносиб ўрин эгаллайди деб умид қиламиз.

Манзура ва Терлан Новханидан навбатдаги дуэт

Сана: 21-06-2019, 21:27 21
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Маълумки, хонанда Манзура Озарбайжонлик таниқли хонанда Терлан Новхани билан “Хиёнат қилмадим” деб номланган дуэт таронаси ва унга ишланган клипни намойиш қилган эди. Орадан кўп ўтмай бу икки ижодкор иккинчи дуэтга устида иш бошлашгани ҳақида ҳам аввалги янгиликларимизда хабар берган эдик. Бугун улар “Айри дунялар” деб номланган навбатдаги қўшиқларини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра тақдим қилишди. Мазкур композиция ҳам тингловчилар томонидан илиқ ва ижобий фикрлар билан кутиб олинди. Шу кунларда юртимизга ташриф буюрган Терлан Новхани Манзура билан бирга бир нечта теле ва радио лойиҳаларда ҳам иштирок этишмоқда. Юртимизда “Айри дунялар” қўшиғига видеоклип суратга олиш ҳам режалаштирилган.

Нилуфар Усмонова ижодида нима гап?

Сана: 20-06-2019, 03:06 15
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Эстрадамиз юлдузи Нилуфар Усмонова сўнги кунларда бир нечта янги тароналар яратишга улгурди. Кетма кет мухлисларга намойиш этилаётган тароналар қаторидан тез кунларда мафтункор Шаҳзода билан куйланган дуэт ҳам ўрин олиши кутилмоқда. Маълумки, "Майда майда" номли бу дуэт Шаҳзоданинг яккахон концерт дастурларида премьера қилиб ижро қилинган эди. Бироқ ҳали кенг жамоатчиликка намойиш этилмаган бўлсада, концертни ўзидаёқ тингловчилар қалбини забт этишга улгурган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Нилуфар Усмонова хоразм йўналишида ҳам шўх қўшиқ тайёрлаб қўйган. Дугоналарга бағишланадиган мазкур мусиқий асар ҳам ёз мавсумининг илк кунларида тақдим қилиниши режалаштирилган. Маълумотларга қараганда, юқорида сўз кетган ҳар икки тарона учун ҳам видеоклип тасвирга олиниши кутилмоқда.

Муниса Ризаева "Ёнма дил" клипини намойиш қилди

Сана: 20-06-2019, 03:04 35
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Эстрадамиз юлдузи Муниса Ризаева ҳам бир неча кун олдин "Ёнма дил" номли композицияси учун видеоклип тасвирга олдирган эди.

Сардор Мамадалиевнинг ижодида нима гап?

Сана: 20-06-2019, 02:55 15
[rating-type-4]
{likes} {dislikes}
[/rating-type-4]
Хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. У бир қатор янги тароналар ёзишга улгурди.
1 2

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

E-mail: Beg_20_02@mail.ru

Stop 00:00:00 Vol