Трамп қандай урушлар «ажойиб якун топиши»ни айтди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасида ишонч билдиришича, бошқа мамлакатлар фойда кўрадиган урушлар тез орада тугайди.

«Узлуксиз урушлар, айниқса, кўп йиллар муқаддам бизнинг хато фикрларимиз туфайли келтириб чиқарилган низолар, ҳамда биз бой мамлакатлардан кам молиявий ёрдам ёки ҳарбий кўмак оладиган, улар эса бизнинг ҳаракатлардан кўпроқ фойда олувчи зиддиятлар яқин орада ўзининг ажойиб ниҳоясига етади!» - деб ёзган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг энг йирик учта телеканали Трампнинг миллатга фавқулодда мурожаатини намойиш этишга рози бўлганди.

7 январь куни Трамп прайм-таймда Овал кабинетдан телевидение орқали миллатга мурожаат қилиш нияти борлигини билдирди. Унинг нутқида вазирликлар ишининг вақтинчалик қисқаришига сабаб бўлган бюджет инқирози ҳақида сўз юритилади.


Manba: kun
Автор: Shami | Категория: Новости / Мира | 8-01-2019, 13:16 |
Просмотров: 335 |
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Комментарии 2
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.